Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1419 2024 йил 2 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлов кампанияси даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 101-моддалари ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 24 ва 35-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси М. Хусанованинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлов кампанияси даврида Марказий сайлов комиссиясига 2024 йилнинг 10 – 31 октябрь кунлари жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси даврида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х. Маматов зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев