№1416 Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1416                                                  2024 йил  31 октябрь

 

 

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 16, 20, 201 ва 921-моддаларига ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 17-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг гувоҳномаси намунаси ва тавсифи 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

 

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг кўкрак нишони намунаси ва тавсифи 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

 

3. Маълумот учун қабул қилинсинки, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг транспортда текин юриш тартиби ва шартлари, транспорт ташкилотлари билан бу борада ҳисоб-китоб қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 апрелдаги 78-сон қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг йўловчилар транспортида бепул юриши ҳамда транспорт ташкилотлари билан шу билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисида низом асосида амалга оширилади.

 

4. Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида депутатнинг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги низомни, уларнинг намунаси ҳамда тавсифларини тасдиқлаш тавсия этилсин.

 

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида” 2020 йил 6 январдаги 1019-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

6. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

7. Ушбу қарор нусхаси Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва ҳудудий сайлов комиссияларига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига юборилсин.

 

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                   З. Низамходжаев

 

ИЛОВА