№1407 Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1407                                                  2024 йил  15 октябрь

 

Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 35-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун иловага мувофиқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот хизмати (М. Алимбаев) аккредитациядан ўтказилган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномалар тайёрланишини ҳамда уларга топширилишини ташкил этсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

ИЛОВА