Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1385 2024 йил 23 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 8, 14, 16 ва 33-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. 2024 йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар иловага мувофиқ аккредитация қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи А. Адхамов аккредитация қилинган халқаро кузатувчилар учун белгиланган намунадаги мандатлар тайёрланишини ҳамда уларга топширилишини ташкил этсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев