Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1382 2024 йил 20 сентябрь
Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхатини рўйхатга олиш тўғрисида
Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхатини рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 401-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Ушбу қарор нусхаси Ўзбекистон Халқ демократик партиясига юборилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев