№1369 Ўзбекистон Халқ демократик партиясига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1369                                                  2024 йил  21 август

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 69 ва 89-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Халқ демократик партиясига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этишга ижозат берилсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва матбуотда эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                  З. Низамходжаевджаев