№1360 Ўзбекистон Экологик партиясининг ваколатли вакилини рўйхатга олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1360                                                  2024 йил  31 июль

 

Ўзбекистон Экологик партиясининг ваколатли вакилини рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 34-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда иштирок этиш учун ваколатли вакилни рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилсин.

 

2. Рахимов Ойбек Раимович Ўзбекистон Экологик партиясининг ваколатли вакили этиб рўйхатга олинсин.

 

3. Рахимов Ойбек Раимовичга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган намунадаги мандат топширилсин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                         З. Низамходжаев