№1350 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1350                                                   2024 йил  19 июль

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси ижросини назорат қилиш Марказий сайлов комиссияси котиби Х. Маматов ҳамда Котибият раҳбари А. Рўзиев зиммасига юклатилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                              З. Низамходжаев

 

ИЛОВА