№1348 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарорининг ижросини кейинга қолдириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1348                                                   2024 йил  4 июль

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарорининг ижросини кейинга қолдириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисига тайёргарлик кўришда қўшимча ташкилий масалаларни ҳал этиш зарурати вужудга келганлиги сабабли Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 1 июлдаги 1342-сон қарори ижросини кейинга қолдиришда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Тошкент шаҳрида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида” 2024 йил 1 июлдаги 1342-сон қарори ижроси кейинга қолдирилсин.

 

3. Мазкур қарор нусхаси халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига маълумот учун юборилсин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                                      З.Низамходжаев