Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№1340 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Котибият ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг доимий асосда ишловчи аъзоларига узоқ муддат ишлаганлиги учун устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1340                                                  2024 йил  21 июнь

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Котибият ходимлари ҳамда

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг

доимий асосда ишловчи аъзоларига узоқ муддат ишлаганлиги учун устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4004-сон қарори, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2024 йил 22 январдаги ПФ-19-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1.Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Котибият ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг доимий асосда ишловчи аъзоларига узоқ муддат ишлаганлиги учун устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ–4004-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва Котибият ходимлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш, моддий-маиший таъминот шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Қонунчилик палатаси Девонининг тегишли ходимларига тенглаштирилганлиги инобатга олинсин.

 

3. Ушбу қарорда назарда тутилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси доимий асосда ишловчи аъзолари ва Котибият ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги 1041-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 6 ноябрдаги 1041-сон қарорига асосан ҳисобланган тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Котибият ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг доимий асосда ишловчи аъзоларига узоқ муддат ишлаганлиги учун устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида қайта ҳисоблансин ҳамда жорий йилнинг 1 июль санасидан тўлаб борилсин.

 

6. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

 

Раис                                                                                     З.Низамходжаев