№1339 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1339                                                   2024 йил  5 июнь

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сон Конституциявий Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                            З. Низамходжаев

 

ИЛОВА