Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№1332 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг 1-чорак якунлари бўйича ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1332                                                   2024 йил  27 май

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг 1-чорак якунлари бўйича ижроси тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг 1-чорак якунлари бўйича ижроси тўғрисида Комиссия котиби Х.Маматовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 20 февралдаги 1326-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган Тадбирлар режаси”нинг 11-банди ижро муддати 2024 йил иккинчи ярим йилликка кўчирилсин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари ва Котибияти ходимлари “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган Тадбирлар режаси”нинг барча бандлари белгиланган муддатларда, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З.Низамходжаев

 

ИЛОВА