№1318 2023 йил 9 июль куни ўтказилган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1318                                                   2023 йил  11 июль

 

 

2023 йил 9 июль куни ўтказилган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 106 ва 128-моддалари, Сайлов кодексининг 14, 16, 96-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг сайлов натижалари тўғрисидаги баённомалари асосида Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. 2023 йил 9 июлда ўтказилган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексига мувофиқ ҳақиқий ва бўлиб ўтган деб топилсин.

 

2. Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ 2023 йил 9 июль куни муқобиллик асосида бўлиб ўтган сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан етти йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблансин.

 

3. Мазкур қарор Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                            З. Низамходжаев