Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1309 2023 йил 27 июнь
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 101-моддалари ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 4 ва 24-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Б. Юнусовнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига 2023 йил 24 – 27 июнь кунлари жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматов зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев