Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1303 2023 йил 20 июнь
Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 35-моддалари ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун иловага мувофиқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилсин.
2. Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот хизмати (М. Алимбаев) аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномалар тайёрланиши ва топширилишини таъминласин.
3. Мазкур қарор Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев