Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1301 2023 йил 20 июнь
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 101-моддалари ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4 ва 24-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Б. Юнусовнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига 2023 йил 14 июнь – 19 июнь кунлари жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Мазкур қарор Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматов зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев