№1297 А.А.Махмудалиевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида  

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1297                                                   2023 йил  19 июнь

 

 

А.А.Махмудалиевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 85-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайлови бўйича 2023 йил 15 июнь куни ўтказилган халқ депутатлари Сирдарё вилояти ҳамда туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси баённомасига асосан Махмудалиев Акмалжон Азимжонович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев