№1295 Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1295                                                   2023 йил  14 июнь

 

 

Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 35-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Қуйидагилар:

 

маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари 1-иловага мувофиқ;

 

хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари 2-иловага мувофиқ аккредитациядан ўтказилсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот хизмати (М. Алимбаев) аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномалар тайёрланиши ҳамда топширилишини таъминласин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                                                 З. Низамходжаев

 

1-ИЛОВА

2-ИЛОВА