Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1288 2023 йил 9 июнь
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 8, 14, 16 ва 33-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. 2023 йил 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар иловага мувофиқ аккредитация қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи (А. Нурмухамедов) аккредитация қилинган халқаро кузатувчилар учун белгиланган намунадаги мандатлар тайёрланишини ҳамда уларга топширилишини ташкил этсин.
3. Мазкур қарор Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклатилсин.
Раис З. Низамходжаев