Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1269 2023 йил 5 июнь
Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 40-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев