№1246 В.А.Мураткабиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1246                                                    2023 йил  3 май

 

 

В.А.Мураткабиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. 64-Нарпай сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг аъзоси Вахобжон Абдуганиевич Мураткабилов Самарқанд вилояти ҳокимининг 2023 йил 19 апрелдаги 117-7-0-Q/23-сонли қарори билан Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланганлиги, ушбу қарор халқ депутатлари Пастарғом тумани Кенгашининг 2023 йил 20 апрелдаги VI-84-44-7-101-K/23-сонли қарори билан тасдиқланганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколати 2023 йил 19 апрелдан эътиборан муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.

 

2. Вахобжон Абдуганиевич Мураткабилов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқарилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясига юборилсин.

 

4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                                З.Низамходжаев