№1233 Ўзбекистон Республикасининг референдумида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1233                                                    2023 йил  12 апрель

 

 

Ўзбекистон Республикасининг референдумида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8, 9 ва 18-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 13 июлдаги 1177-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. 2023 йил 30 апрелда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикасининг референдумида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчилар иловага мувофиқ аккредитация қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Халқаро хамкорлик бўлими бошлиғи (А.Нурмухамедов) аккредитация қилинган халқаро кузатувчилар учун белгиланган намунадаги мандатлар тайёрланишини ҳамда уларга топширилишини ташкил этсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклатилсин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

 

ИЛОВА