Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№ 1232 Ўзбекистон Республикасининг референдумида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисида  

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1232                                                    2023 йил  12 апрель

 

 

Ўзбекистон Республикасининг референдумида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси референдумида фуқароларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18, 35ва 352-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Референдум участкаларида референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар учун муддатидан олдин овоз бериш ўтказилсин.

 

2. Белгилансинки, муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 19 апрель куни бошланиб, 2023 йил 26 апрель куни якунланади.

 

Референдум участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан соат 16:00 га қадар этиб белгилансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу референдум участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар амалга оширилади.

 

3. Маълумот учун қабул қилинсинки, “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 352-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссияси фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда фуқароларни, кузатувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор этади.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти (Х. Маматов) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи округ комиссияларига референдум округи ҳудудидаги овоз берувчи фуқаролар умумий сонининг 5 (беш) фоизи миқдоридаги овоз бериш бюллетенлари ва зарур канцелярия буюмлари 2023 йил 15 апрелга қадар етказиб берилишини таъминласин.

 

5. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи округ комиссиялари референдум ўтказувчи участка комиссияларига овоз берувчилар умумий сонининг 5 (беш) фоизи миқдоридаги овоз бериш бюллетенларини ва зарур канцелярия буюмларини 2023 йил 17 апрелга қадар етказиб берсин.

 

6. Референдум ўтказувчи участка комиссиялари:

 

фуқароларни муддатидан олдин овоз бериш куни, вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилсин;

 

фуқароларнинг муддатидан олдин овоз бериш бўйича мурожаатларини ўз вақтида қабул қилсин ва муддатидан олдин овоз беришнинг қонунчилик талаблари асосида ўтказилишини таъминласин.

 

7. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссиялари:

 

референдум ўтказувчи участка комиссиясининг биносида муддатидан олдин овоз беришни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 июндаги 1172-сон қарори асосида;

 

фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 13 июлдаги 1178-сон қарори асосида амалга оширсин.

 

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур қарорни Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссиялари эътиборига етказилишини таъминласин.

 

9. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклатилсин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев