Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№ 1205 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1205                                                    2023 йил  27 февраль

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ–796-сон Қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

ИЛОВА