Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№ 1195 НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОСИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1195                                                    2022 йил  14 декабрь

 

 

Навоий вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 78 ва 87-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Навоий вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлиси 2022 йил 17 декабрь куни соат 11:30 да Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ёшлар марказининг биносида чақирилсин.

 

2. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Халқ депутатлари Навоий вилояти ҳамда туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисини очиш Марказий сайлов комиссиясининг раиси З.Низамходжаев зиммасига юклансин.

 

3. Мазкур қарор Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашига ижро учун юборилсин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                           З.Низамходжаев