№ 1166 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ 2022 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИДА АМАЛГА ОШИРГАН ИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 № 1166                                                     2022 йил  15 апрель

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи чорагида амалга оширган ишлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи чорагида амалга оширган ишлари юзасидан Комиссия котиби Х.Маматовнинг ахбороти иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йилликка мўлжалланган иш режасининг иккинчи чоракда ижросини белгиланган муддатларда, сифатли ва самарали таъминлашда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, бўлим бошлиқлари ва ходимларининг шахсий масъулияти янада оширилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                   З.Низамходжаев

ИЛОВА