Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№ 1142 САЙЛОВЧИЛАРНИНГ МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

 № 1142                                                      2021 йил 05 октябрь

 

 

Сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 57-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз бериш ўтказилсин.

 

2. Муддатидан олдин овоз бериш 2021 йил 14 октябрь куни бошланиб 2021 йил 20 октябрнинг якунига қадар ўтказилсин.

 

Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар деб белгилансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан соат 19:00га қадар амалга оширилади.

 

3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 561-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда сайловчиларни, кузатувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор этади.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти (Х. Маматов) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларига сайлов округи ҳудудидаги сайловчилар умумий сонининг 5 (беш) фоизи миқдорида сайлов бюллетенлари ва зарур канцелярия буюмларини, шунингдек шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситаларини 2021 йил 9 октябрга қадар етказиб берилишини таъминласин.

 

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари участка сайлов комиссияларига сайловчилар умумий сонининг 5 (беш) фоизи миқдорида сайлов бюллетенларини ва зарур канцелярия буюмларини, шунингдек шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситаларини 11 октябргача етказиб берсин.

 

6. Участка сайлов комиссиялари:

 

сайловчиларни муддатидан олдин овоз бериш куни, вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилсин;

 

сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш бўйича мурожаатларини ўз вақтида қабул қилсин ва муддатидан олдин овоз беришни қонунчилик талаблари асосида ўтказилишини таъминласинлар.

 

7. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари:

 

участка сайлов комиссиясининг биносида муддатидан олдин овоз беришни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарори асосида;

 

сайловчиларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги 966-сон қарори асосида амалга оширсин.

 

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур қарорни Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари эътиборига етказилишини таъминласин.

 

9. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклатилсин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев