Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1131 ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

 № 1131                                                      2021 йил 17 сентябрь

 

 

Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 35-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларининг холисона ёритиб борилишини таъминлаш бўйича маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иловага мувофиқ аккредитациядан ўтказилсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот хизмати (Ж.Усманов) аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномалар тайёрланиши ва топширилишини таъминласин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматов зиммасига юклатилсин.

 

 

Раис ўринбосари                                                                      Б. Кучкаров

 

ИЛОВA