Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1119 МАКСУДА АЗИЗОВНА ВАРИСОВАНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД ЭТИБ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

 Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1119                                                      2021 йил 14 сентябрь

 

 

Максуда Азизовна Варисовани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Максуда Азизовна ВАРИСОВАни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 40-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган Максуда Азизовна ВАРИСОВА Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                               З.Низамходжаев