Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1114 АЛИШЕР КЕЛДИЕВИЧ ҚОДИРОВНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД ЭТИБ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1114                                                      2021 йил 11 сентябрь

 

 

Алишер Келдиевич Қодировни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Алишер Келдиевич ҚОДИРОВни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 40-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан кўрсатилган Алишер Келдиевич ҚОДИРОВ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                                 З.Низамходжаев