РИВОЖЛAНГAН ДAВЛAТЛAР СAФИДAН МУНОСИБ ЎРИН ЭГAЛЛAШГA ДAДИЛ ИНТИЛAЁТГAН ЎЗБEКИСТОНДA ДAВЛAТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ВAКИЛЛИК ОРГAНЛAРИГA СAЙЛОВЛAР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

25.01.2023

2315

msk_yangiliklari_in

Мамнуният билан қайд этиш лозим, 2019 йил 20 сентябрь янгиланиб, яшариб, демократик тараққиётининг янги саҳифаларини очиб, шиддатли инсонпарвар ислоҳотларни амалга ошириб дунё ҳамжамиятига уйғунлашиб бораётган Ўзбекистонимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида сўзсиз тарихий аҳамиятга молик сана сифатида муҳрланиб қолади.

 

Мамнуният билан қайд этиш лозим, 2019 йил 20 сентябрь янгиланиб, яшариб, демократик тараққиётининг янги саҳифаларини очиб, шиддатли инсонпарвар ислоҳотларни амалга ошириб дунё ҳамжамиятига уйғунлашиб бораётган Ўзбекистонимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида сўзсиз тарихий аҳамиятга молик сана сифатида муҳрланиб қолади.

 

Ушбу кун, Конституциявий-ҳуқуқий мақомга эга бўлган, фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ҳамда адолатликдан иборат бўлган Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатларидан фойдаланган холда янги Ўзбекистонда янги сайловлар кунини эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Унга кўра 2019 йил 22 декабрь мамлакатимиз Парламенти Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар куни деб эълон қилинди.

 

Янги Ўзбекистон, янги сайловлар дейилишига чинакам асос бор.

 

Биринчидан, мамлакатда сўнги йилларда Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда тараққий эттиришнинг бешта устувор йўналишини ўзида мужассам этган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Маъмурий ислоҳотлар Концепциясига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари янгиланиб, сон жиҳатидан мақбуллаштирилиб, бир-бирини такрорловчи, ўзига хос бўлмаган, декларатив функциялари бекор қилиниб, уларда хизмат қилувчилар таркибининг сифати юксалиб бормоқда.

 

Бошқарувда кўп йиллик тажрибага эга давлат хизматчилари сафига замонавий билимларни пухта эгаллаган, тараққий этган демократик ҳуқуқий давлатлар тажрибасини мукаммал ўрганган иқтидорли, истиқболли, ташаббускор ёшлар қўшилиб, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ноёб, ўз навбатида инсонпарвар ва адолатли шиорга қатъий амал қилиб, уни ҳаётга татбиқ этиб келмоқдалар.

 

Хусусан, давлат ва ҳокимият органларининг ҳар бир хизматчиси, ходими жойларда, чекка-чекка ҳудудларда халқ билан сайёр учрашувлар ўтказиб, лозим бўлса уйма-уй юриб, йиллар давомида тўпланиб қолган ижтимоий-иқтисодий камчиликларни, фуқароларни ташвишлантираётган масалаларни ўрганиб, уларни имкон қадар ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Юртимизда “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ”, “Бешта муҳим ташаббус” каби халқчил дастурлар доирасида мамлакатни обод қилиш, халқимизнинг ҳаётини яхшилаш, турмушини янада фаровон қилиш учун астойдил хизмат қилмоқдалар. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш, аҳолининг турмуши фаровонлигини таъминлаш борасида “Сўз ва амал бирлиги” шиорига қатъий амал қилинмоқда.

 

Иккинчидан, сўз эркинлиги, эътиқод эркинлиги, матбуот эркинлиги, фикрлар хилма-хиллиги ва ҳурфикрликка кенг йўл очилди. Мамлакатимиз дунё давлатлари билан яқин қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб дунё ҳамжамияти олдида янги Ўзбекистоннинг ижобий имижини юксалтириб бормоқда.

 

Янги сайловлар дейишимизга асос, жорий йилги сайловлар 2019 йил 25 июнда қабул қилинган янги, яхлит Сайлов кодексига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.

 

Янги сайлов кодексининг унгача амалда бўлган сайлов жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солган қонунлардан кескин фарқи бор.

 

Биринчидан, ушбу кодекс — демократик, очиқ, ошкора ва эркин сайловлар ўтказиш бўйича халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартларини, ривожланган давлатлар ижобий тажрибасини хамда қадимий давлатчилик тарихига, ўзининг учмас ва сўнмас инсонпарвар, адолатли қадриятларига эга халқимизнинг – ижтимоий адолат, бағрикенглик, сўз ва амал бирлиги каби ноёб ғоя ва қадриятларини ўзида мужассам этган. Содда ва равон тильда ёзилган.

 

Иккинчидан, аввалги сайловлар жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайлови тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисидаги, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги ҳамда Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги 5 та қонун билан тартибга солинар эди. Табиийки ундаги нормалар тарқоқ, баъзан бир-бирини такрорловчи ёки инкор этувчи нормалардан ташкил топган эди. Шунингдек, айрим муҳим масалалар қонун билан эмас, Ўзбекистон республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Низомлари ёки йўриқномалари билан тартибга солинган бўлиб, ундан фойдаланувчилар, амалда қўлловчилар, шу жумладан халқаро кузатувчилар учун бир қатор ноқулайликлар туғдирар эди.

 

Учинчидан, Парламент Қонунчилик палатаси депутатларини сайловчилар томонидан бевосита сайлаш орқали шакллантириладиган орган бўлишига қарамай, 150 нафар депутатлик ўрнидан 15 таси сиёсий партия мақомига эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракати вакиллари учун квоталанган эди. Шунингдек, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сиёсий партиялардан ташқари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга эди.

 

Юқоридаги каби нормаларнинг мавжудлиги ўз навбатида сайлов ўтказувчи давлатлар сайлов жараёнида иштирокчиларнинг барчаси учун бир хил ва тенг шароитлар яратиши лозим деган сайловнинг демократик принципга унча ҳам мос бўлмаган. Янги кодексда шу каби бўшлиқлар ҳам бартараф этилди. Юртимизда янги Экология партияси ташкил бўлди. Мамлакат сиёсий майдони тўлиғича сиёсий партияларга тақдим этилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига эса бўлажак сайловларнинг – демократик сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро стандартлар қоидалари, миллий қонунчилик талабларига мос тарзда ташкил этилиши ва ўтказилишини кузатиб бориш учун кузатувчиларини белгилаш ҳуқуқи берилди. Унгача бу ҳуқуқ фақат сиёсий партиялар ҳамда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакилларига берилган эди.

 

Умуман, янги сайлов кодексидаги асосий нормалар билан унгача бўлган сайлов қонунчилиги нормалари ўртасида 30 дан ортиқ демократик янгилик, ўзгаришлар мавжуд. Сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида улар албатта, сиёсий-ҳуқуқий ҳаётимизга татбиқ этилади.

 

Хулоса қилиб айтганда – Ўзбекистондаги демократик жараёнлар энди орқага қайтмайдиган, муқаррар тус олди. Жорий йил декабрь ойида мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларига бўладиган сайловлар миллий мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дунёдаги ривожланган, демократик давлатлар қаторига кўтаришда яна бир муҳим амалий қадам бўлади. Бутун халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг орзу-интилишларини ифода этишлари учун янги имкониятларни очиб беради.

 

Марказий сайлов комиссияси, ҳудудларда ташкил этиладиган вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, шунингдек округ ва участка сайлов комиссиялари янги Ўзбекистонда бўлажак янги сайловларни юқори савияда, халқаро ҳуқуқ нормалари ва миллий қонунчилик талабларига мос ҳолда, демократик сайлов ўтказишнинг – қонунийлик, тенглик, эркинлик, умумийлик, очиқ-ошкоралик ва адолатлилик каби ноёб, инсонпарвар принципларига тўлиқ мос ҳолда ташкил этиш ва ўтказишга бор билим, имконият ва тажрибаларини сафарбар этадилар.

 

Худоёр Маматов

Марказий сайлов комиссияси котибияти раҳбари,

юридик фанлар доктори, профессор

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур