Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

partiyalar

Осиё Сайлов Органлари Ассоциацияси (ААЕА) – Осиё ва Тинч океани минтақасидаги сайлов органларининг минтақавий нодавлат ташкилоти ҳисобланади. ААЕА 1998 йил 10 февралда Манила шаҳрида (Филиппин Республикаси) бўлиб ўтган конференцияда ахборот алмашинуви, минтақада очиқ ва шаффоф сайловларни таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 2014 йилдан ААЕАнинг аъзоси, 2022 йилдан ААЕА Ижроия Кенгаши аъзоси ҳисобланади. Ҳозирги кунда ташкилотга 19 та давлат сайлов органлари аъзо ҳисобланади.