Азиз ватандошлар!
Муҳтарам сайловчилар!
Сизларни кириб келган Янги, 2024 йил байрами билан чин дилдан, самимий табриклаймиз.
Халқимиз учун муваффақиятларга бой бўлган 2023 йилда мамлакатимизда инсон қадрини янада улуғлаш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш йўлида амалга оширилаётган буюк ислоҳотлар самарасида улкан ютуқлар қўлга киритилди. Ҳақли равишда “Халқ Конституцияси” деб аталган Асосий қонунимиз референдум йўли билан қабул қилинди. Жонажон Ўзбекистонимизнинг халқаро нуфузи янада юксалди.
2024 йилда ҳам энг аввало, юртимиздан тинчлик- осойишталик, аҳил-иноқлик ва фаровонлик, барча юртдошларимизнинг ҳаётидан, хонадонидан ҳеч қачон файзу барака, қувонч аримасин. Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт ва омадлар тилашдан мамнунмиз.
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси