Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 29 май куни бўлиб ўтган мажлисида халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсиялари асосида тегишли ҳудудий сайлов комиссияларини тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Мажлисда видеоконференцалоқа орқали ҳудудий сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар иштирок этдилар.
Шунингдек, мажлисда айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш ва бу жараёнларда “E-saylov” ахборот тизимини синовдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати