Сайт тест режимида ишламоқда

22.03.2023

1487

msk_yangiliklari_in

2023 йил 23 март куни соат 15:00 да Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. 

Мажлис кун тартибидан референдум ўтказувчи округ комиссияларини тузиш ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ўрин олган.

Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур