08.12.2024

483

msk_yangiliklari_in

Азиз юртдошлар!

 

Барчангизни муборак айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллик шонли байрами билан самимий табриклаймиз.

 

Жорий йилда мамлакатимиз тарихида  биринчи марта янгиланган Конституциямиз асосида ўтказилган кучли рақобат, қизғин сиёсий кураш ва ошкоралик муҳитида ўтган сайловлар натижасида ҳуқуқ ва ваколатлари сезиларли даражада кучайган янги вакиллик органлари тизими шакллантирилди. Кўп миллатли халқимиз сайловларда юксак сиёсий маданият ва фаоллик кўрсатиб, фуқаролик бурчини масъулият билан адо этгани халқаро ҳамжамиятнинг ҳам кенг эътирофига сазовор бўлди.  Бу  давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган буюк ислоҳотларга халқимиз билдирган юксак ишончнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодасидир.

 

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларда Бош қомусимизда ўз ифодасини топган ғоялар, тамойиллар ва меъёрлар муҳим омил бўлаётир.

 

Бугунги кунда ҳар бир фуқаро шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини, ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни миллий Конституциямиздан айрича тасаввур этолмайди. Зеро, Конституциямиз барча соҳаларда халқимизнинг турмуши фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган ислоҳотларда ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси миллий Конституциямиз қабул қилинган кун – 8 декабрь  байрами билан  барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади.

 

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз янада фаровон бўлаверсин!

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур