2023 йил 18 январь соат 11:00да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Мажлис кун тартибидан
- Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сайлов кодексининг бир хил тарзда қўлланилиши ҳамда бўшаб қолган ўринларга сайловни ташкил этиш ва ўтказиш амалиётини, сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисидаги;
- Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги;
- 2023 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ўрин олган.
Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.