30.06.2025

35

msk_yangiliklari_in

Жонажон Ватанимизда 30 июнь –  Ёшлар куни кенг нишонланмоқда. Мамлакатимизнинг барча ёшларини ана шу қутлуғ байрам билан самимий табриклаймиз.

 

Ёшлар – ҳар бир юрт ва миллатнинг улкан бойлиги, буюк салоҳияти, куч-қудрати манбаидир. Барча соҳалар каби миллий сайлов тизимини ҳам ёшларнинг фаол иштироки,  замонавий билими ва кўникмаларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

 

Мамлакатимиз ёшлари томонидан эришилаётган улкан ютуқлар замирида мустақил Ўзбекистонда ёш авлоднинг пухта таълим-тарбия олиши, ўз истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши, жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишини самарали таъминлашга қаратилаётган доимий эътибор мужассамдир. 

 

Бундай улкан ғамхўрликнинг юксак самаралари  Янги Ўзбекистонни барпо этиш, инсон қадрини янада юксалтиришга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишда Ватан ва халқ ишига доим тайёр, ғайрат-шижоатли, фаол  ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётганида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. 

 

Келажагимиз эгалари бўлган азиз ёшларимизни юртимиз ҳаётидаги қутлуғ байрам, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омадлар тилаймиз.

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур