Сайт тест режимида ишламоқда

27 ИЮНЬ — МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

27.06.2024

1007

msk_yangiliklari_in

Бугун мамлакатимизда  27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Бу айём нафақат ўз ҳаётини шу соҳага бағишлаган фидойи инсонлар, балки уларнинг машаққатли ижод ва меҳнат маҳсулидан баҳраманд бўлаётган миллионлаб муштарийлар, тингловчи ва томошабинлар, бутун жамиятимиз учун ҳам қадрлидир.

 

Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида ўз ишининг устаси бўлган  заҳматкаш журналистлар,  барча оммавий ахборот воситалари ходимларининг машаққатли меҳнати юксак қадр топмоқда.

 

Оммавий ахборот воситаларининг сайлов ва референдумлар жараёнларини кенг ва холис ёритиш, сайловга оид қонунчиликни аҳоли ўртасида фаол тарғиб қилиш, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни халқаро демократик тамойиллар асосида ўтказиш билан боғлиқ ишлардаги камарбасталиги тобора мустаҳкамланиб бормоқда.  

 

Ушбу шукуҳли кунларда мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимларини, юртимиздаги барча ижод аҳлини ушбу ажойиб байрам билан самимий табриклаймиз.

 

Уларнинг эл-юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган қизғин фаолияти ва ижодий изланишларида улкан муваффақиятлар, ўзларига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омадлар тилаймиз.

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур