Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида хорижда овоз бериш тартиби

 

Сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби

 

Хорижий давлатларда доимий ёки вақтинча турган фуқаролар ўзларини сайловчиларнинг рўйхатига киритиш тўғрисида қуйидаги тартибда мурожаат қилишлари мумкин:

 

АРИЗАЛАР ШАКЛИ

 

ЁЗМА - тегишли Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, консуллик муассасаларига.

 

ЭЛЕКТРОН

 

Ташқи ишлар вазирлигининг saylov.mfa.uz расмий веб-сайти орқали.

 

Номзодлар ҳақидаги маълумотларни “E-saylov” ахборот тизими орқали олишингиз мумкин,

 

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, консуллик муассасалари жойлашган манзил ва алоқа маълумотлари билан www.mfa.uz веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

 

Сайлов участкасида овоз бериш

 

16–23 – октабр | муддатидан олдин

 

овоз бериш кунлари

 

27 – октабр | сайлов куни

 

Сайлов участкасидан ташқарида овоз бериш

 

Дипломатик ваколатхона биносидан ташқарида муддатидан олдин овоз бериш 16-октабрдан 23-октабргача (сайловчилар зич жойлашган ҳудудларда) кўчма овоз бериш қутилари ва кабиналаридан фойдаланилган ҳолда ўтказилади.