Сайловчи сайлов бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойласа бўладими?

 

Сайлов бюллетенини тўлдирилган ҳолда ёки уни тўлдириш жараёнини суратга ёки видеога олиш, олинган тасвирларни тарқатиш, шу жумладан ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тақиқланади. Ушбу хатти-ҳаракат сайловнинг яширин овоз бериш принципини бузиш демакдир.

 

сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

 

Сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

 

Ҳурматли сайловчилар! Сиздан яширин овоз бериш принципига амал қилишни, сайлов бюллетенини тўлдириш жараёнини ва тўлдирилган сайлов бюллетенини суратга ёки видеога олмасликни ҳамда ижтимоий тармоқлардатарқатмасликни сўраймиз.