Сайлов жараёнларини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига!

 

ОАВ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши керак.

 

ОАВ вакили сайлов жараёнларида қатнашишда сайлов комиссиясининг талабига биноан ўз аккредитация гувоҳномасини кўрсатиши шарт.

 

Сайлов комиссияларининг бинолари (хоналари), мажлислари ва матбуот анжуманларида аккредитация гувоҳномаси бошқаларга кўринадиган тарзда доимо тақилган бўлиши лозим.

 

Аккредитация гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўрсатилгандагина ҳақиқий ҳисобланади.