№1424 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1424                                                  2024 йил 24 декабрь

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 17-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти ва Матбуот хизмати тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2021 йил 6 январдаги 1043-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

ИЛОВА