Сайт тест режимида ишламоқда

№1227 Об аккредитации представителей средств массовой информации

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1227                                                    2023 йил  7 апрель

 

 

Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 18-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 30 августдаги 1185-сон қарори билан тасдиқланган Референдум даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари 1-иловага мувофиқ, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари 2-иловага мувофиқ аккредитациядан ўтказилсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот хизмати (М.Алимбаев) аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномалар тайёрланиши ва топширилишини таъминласин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З.Низамходжаев

 

1-ИЛОВА

2-ИЛОВА