Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1182 2022 йил 20 июль
Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзолигига номзодларнинг малакасини ошириш бўйича иккинчи босқич семинар-тренинглар муддати тўғрисида
“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 июндаги 1173-сон қарори билан тасдиқланган Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси иккинчи йўналишининг иккинчи босқичи белгиланган семинар-тренинглар референдумни тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин 20 кун ичида ўтказилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев