№ 1176 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ 2022 ЙИЛ ИККИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ИШ РЕЖАСИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1176                                                    2022 йил  13 июль

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасини бажарилишини назорат қилиш Марказий сайлов комиссияси котиби Х. Маматовга юклансин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

Қарор иловаси (юклаб олиш)