Ҳудудий тренерларга услубий ва амалий кўмак бериш, таълим сифатини мониторинг қилишни ташкил этишга масъул бўлган мониторинг гуруҳларининг асосий вазифалари

saylov_komissiyalari_in

Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМларидан шакллантирилган мониторинг гуруҳлари ўзлари бириктирилган ҳудудларда сайлов комиссияларига номзодларни ўқитишни ташкил қилиш ва улар сифатини таъминлашга тўғридан-тўғри масъул саналадилар.
Мониторинг гуруҳлари Қороқалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрига бириктирилиб, улар зиммасига қуйидаги вазифаларни бажариш юклатилади:

Тегишли ҳудуддаги туманлар кесимида мониторинг ўтказиш графигини ишлаб чиқиш.
УСКлар учун мўлжалланган биноларда ҳудудий тренер (масъул)лар томонидан ўқув жараёни ўз вақтида ташкил қилинишини мониторинг қилиш.
Ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича ҳудудий тренер (масъул)ларга методик ва амалий ёрдам кўрсатиш.
Ҳудудий тренер (масъул)лар томонидан ўқув дастурларига қанчалик риоя қилинаётганлигини мониторинг қилиш ва ўқув сифатини баҳолаш. Аниқланган камчиликлар бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ёки бартараф этиш чораларини кўриш.
Ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича ҳудудий тренер (масъул)ларга мастер-класлар ўтказиш орқали услубий кўрсатмалар бериш.
Электрон таълим платформасидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилиш ва юзага келган муаммо ҳамда камчиликларни бартараф қилишда амалий ёрдам бериш.
Ўқув курси якуни бўйича танлов асосида тингловчилар билимини индивидуал суҳбат қилиш орқали баҳолаш ва натижасини ҳудудий тренер (масъул)лар билан муҳокама қилиш.
Ўқув курси якуни бўйича тингловчиларни тест синовларидан ўтказиш ва натижаларини ҳудудий тренер (масъул)лар билан муҳокама қилиш.
Биринчи давра дарс машғулотларида йўл қўйилган камчиликлар ва уларни кейинги давра дарс машғулотларида қайтарилмаслиги чораларини кўриш.
Мониторинг гуруҳи фаолият натижалари ҳақидаги ахборотларни Республика ва ҳудудий штабларига ўз вақтида тақдим этиш.