Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Қаҳрамони, Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаевга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилди.
Марказий сайлов комиссияси жамоаси З.Низамходжаевни давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари, сайлов тизимини такомиллаштириш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда уларни устоз-шогирд анъаналарига кўра тарбиялаш борасида амалга оширган ишлари юксак эътироф этилгани муносабати билан самимий муборакбод этади.