Сайт тест режимида ишламоқда

01.01.2023

1228

msk_yangiliklari_in

Азиз ватандошлар! Муҳтарам сайловчилар! Сизларни кириб келган Янги, 2023 йил байрами билан чин дилдан, самимий табриклаймиз.

Халқимиз учун зафарларга бой бўлган 2022 йилда мамлакатимизда инсон қадрини янада улуғлаш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш йўлида амалга оширилаётган тарихий ислоҳотлар самарасида улкан ютуқлар қўлга киритилди. Жонажон Ўзбекистонимизнинг халқаро нуфузи янада юксалди.

Энг аввало, юртимиздан тинчлик- осойишталик, аҳил-иноқлик ва фаровонлик, барча юртдошларимизнинг ҳаётидан, хонадонидан ҳеч қачон файзу барака, қувонч аримасин. Янги йилда барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт ва омад тилашдан мамнунмиз.

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси жамоаси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур