Янги Конституциявий қонун тарғиботи юзасидан тадбир ўтказилди

10.11.2023

1389

msk_yangiliklari_in

Куни кеча,  Ҳалима Худойбердиева ижод мактабида “Қонунчилик палатаси депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-прорпорционал шаклига асосланган сайлов тизими жорий этилишининг аҳамияти”мавзусида турли корхоналарда фаолият кўрсатаётган фаол хотин-қизлар иштирокида давра  суҳбати ташкил қилинди.

 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И.Қудратов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири А.Абдурахманов, Марказий сайлов комиссияси ўқув маркази директори ўринбосари Р.Исамутдинов, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлими бошлиғи Б.Норбоев, Ҳалима Худойбердиева ижод мактаби раҳбари П.Ахмеджоновалар ўз маърузалари билан қатнашишди.

 

Маърузачилар томонидан  “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун  қабул қилинганлиги, эндиликда Қонунчилик палатаси сайловини аралаш сайлов тизими асосида ўтказиш белгиланаётганлиги юзасидан йиғилиш қатнашчиларига  батафсил маълумот берилди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур